Бу ҳақда Яккасарой туман ҳокимлиги хабар берди.
Учрашувда “Пушкин” хиёбонида аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида боғ ҳудуди замонавий дизайнда бўлиши ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Яккасарой туманидаги “Шота Руставели” кўчасини 24/7 режимида фаолият юритувчи, гастрономик туризм кўчасига айлантирилиши маълум қилинди.
Гастрономик туризм кўчасида велосипедлар учун узунлиги 1,6 км махсус йўлак. 40 дона замонавий ўриндиқлар, имконияти чекланган инсонлар учун 10 та жойда махсус пандуслар ўрнатилади.