Янги чақириқлар – контрафакт билан курашишнинг янги механизмлари

    Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 26-28 сентябрь кунлари "Антиконтрафакт-2022" халқаро форуми бўлиб ўтмоқда.

    Қирғиз Республикаси Президентининг "Ала-арча" қароргоҳида бу йил ўнинчи бор ўтказилаётган мазкур халқаро тадбирга "Янги чақириқлар – контрафакт билан курашишнинг янги механизмлари" мавзуси танлаб олинган.

    Форумда интеллектуал мулк ҳуқуқи бузилиши билан курашиш, рақамли келажак, ички бозорларни контрафакт маҳсулотлардан ҳимоя қилиш ва ягона маркировка тизимини яратиш каби мавзуларда 4 та сессия доирасида мутахассислар маърузалари тингланмоқда. Шунингдек, контрафактга қариш курашиш, истеъмолчи ва тадбиркор ўртасидаги холис муносабатларни шакллантириш, китоб бозоридаги контрафакт, тамаки ва таркибида никотин сақловчи маҳсулотлар ноқонуний айланишининг олдини олиш каби мавзулар муҳокама қилинади.

    Форум кун тартибидан контрафактга қарши курашиш чоралари, фармацевтика маҳсулотлари ноқонуний айланишининг олдини олиш, қурилиш материаллари ва буюмлари савдосини техник жиҳатдан тартибга солиш ва давлатлараро стандартлаштиришнинг аҳамияти каби масалалар ўрин олган ҳамда унинг доирасида "Антиконтрафакт-М" ёшлар форумини ўтказиш ҳам белгиланган.

    Евроосиё иқтисодий комиссиясининг таклифига асосан форум ишида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси делегацияси ҳам меҳмон сифатида иштирок этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates