Янги “Чингиз Айтматов. Асарлар” 10 жилдлик тўплам тақдимоти бўлиб ўтди

    Маданият 21 декабр 2023 794

    Тўпламда  Чингиз Айтматов ижодий меросининг турли жанр ва йўналишларида яратилган деярли барча асосий асарлари қамраб олинган.

    Турон кутубхонасида АОКА ташаббуси билан Ўзбекистон нашриётида атоқли адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 95 йиллиги муносабати билан чоп этилган 10 жилдлик “Чингиз Айтматов.Асарлар” тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди.

    Тақдимотда адиблар, ноширлар, ахборот-кутубхона марказлари ходимлари, жамоат ва давлат ташкилотлари раҳбарлари, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари, шунингдек, турли ёшдаги адабиёт мухлислари иштирок этди.

    Тадбирда тўплам “Армуғон” номли туркумнинг илк нашри сифатида чоп этилгани, шунингдек, ўзбекистонлик машҳур олимлар, адиблар, давлат ва жамоат арбоблари, академикларнинг Чингиз Айтматов ҳақидаги мақолалари илова қилингани таъкидланди.

    Қайд этилишича, тўпламда Чингиз Айтматов ижодий меросининг турли жанр ва йўналишларида яратилган деярли барча асосий асарлари қамраб олинган.

    Тақдимот доирасида Кутубхона томонидан бетакрор ижодкор Ч.Айтматовнинг қаламига мансуб китобларнинг ретроспектив кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

    Маълумот учун: 10 жилдлик “Чингиз Айтматов” Асарлар.” тўплами, ўзбек тилида, лотин алифбосида ҳар бир жилди 1000 нусхадан чоп этилган.

    Нашрнинг илк нусхалари Чингиз Айтматов Университети ҳамда Қирғизистон Миллий кутубхонасига туҳфа этилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates