Янги марралар сари дадил қадам

    2023 йилнинг 9 июль куни Ватанимиз тарихига зарҳал харфлар билан ёзилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини муддатидан илгари ўтказилиши Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, халқимиз манфаатининг юксак ифодаси бўлди.  

    Сайловда фуқароларимиз хуқуқий-меъёрий хужжатлар асосида ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириб, Янги Ўзбекистон келажаги учун овоз бердилар.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган Ш.Мирзиёев лавозимга киришиш маросимида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган стратегик мақсадлар дастурини инсон қадрининг улуғворлигини таъминлаган ҳолда амалга ошириш устувор эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

    Янги давр учун янги ғоя ва ташаббуслар керак, янги натижалар керак. Шундагина у том маънода янги давр бўлади” – деганларидек, таълим соҳасида ҳам улкан ўзгаришлар бўлмоқда. Ёшларимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этишда билим олишларига бўлган қизиқишлари Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда муҳим омилдир. Бунинг учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

    Институтимиз Италия, Япония ва жаҳоннинг ривожланган давлатлари ТОП-1000 таркибига кирувчи олий таълим муассаслари билан келишув меморандумлари имзоланди. Бу эса иқтидорли талаба-ёшларимизнинг ўқишларини дунёнинг етакчи олий таълим муассасаларида давом эттиришлари, ёш ўқитувчиларимизни илмий-тадқиқот изланишларини олиб боришлари учун кенг имкониятлар эшигини очди.

    Рақобатбардош кадрларни тайёрлаш иқтисодимизни ривожлантиришнинг асоси эканлиги боис таълимнинг сифат даражасини юқорига кўтариш, ёшларимизни бевосита ишлаб чиқариш корхоналарида амалиётни ўтказишлари етук мутахассислар бўлиб етишишлари учун замин бўлмоқда.

    Президентимизнинг: Ёшлик – ғанимат, вақт – ғанимат, фурсат борида отни қамчиланг! Давлатимиз, халқимиз яратиб бераётган имкониятларнинг қадрига етинг! Дунёга ўз сўзингизни айтинг! Изланиш ва интилишдан асло тўхтаманг!” – деган фикрлари Янги Ўзбекистонни қуришда, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда ёшларимизга куч-қувват, фидоийлик бағишлайди.

    Ўктам Саломов,

    Фарғона политехника институти ректори.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates