Янги махсус жамғарманинг 209 миллион сўм пули нимага сарфланди?

    Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари иш юритувида алимент ундирувига оид 24 минг 305 ҳужжат расмийлаштирилганди.

    Улар юзасидан 2022 йилда жами 104,3 миллиард сўм қарздорлик ундирилди. Олиб борилган тарғибот ва тушунтиришлардан кейин 94 нафар қарздор вояга етмаган фарзандлари учун 3,4 миллиард сўм маблағни аввалдан амалга оширишди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 августдаги “Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 427-сонли қарори талабларига мувофиқ, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар томонидан етказилган зарар жамғарма ҳисобидан қоплаб берилмоқда. Хусусан, 8 та ҳолатда қарздор оталарнинг масъулиятсизлиги оқибатида пайдо бўлган 209 млн. сўм зарар жамғарма молиясидан йўналтирилди.

    Мисол учун, Муҳаммаджон Абдуллаев икки нафар боласига алимент пулини тўламаганлиги боис, дастлаб маъмурий жазога, ундан сўнг ҳам хулоса қилмагани учун жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман суди ҳукмига биноан Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилган ва 45,9 млн. сўм миқдордаги зарарни ундириш белгиланган.

    Айнан янги жамғарма қарздор учун имконият тақдим этди. Яъни давлат ижрочисининг қарорига асосан мавжуд қарздорлик жамғарма тарафидан ундирувчи номига очилган пластик картага ўтказилиши таъминланди.

    Соҳибжон РАПИҚОВ,

    МИБ Наманган вилояти бошқармаси катта инспектори

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates