Янги Нафас – экиден оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

    Жорий йилнинг 10 декабрь куни соат 11:00 да Янги Нафас халқаро спорт ҳаракатининг бошқаруви остида Ўзбекистон Конститусияси қабул қилинган кунга бағишланган жамоавий мусобақалар бўлиб ўтади.

    Янги Нафас – экиден мусобақалари эркаклар, аёллар ва аралаш эстафетада ўтказилади.

    Ҳар бир жамоа 7 та иштирокчидан иборат бўлиши керак, бунда ҳар бир югурувчи 1 айлана - 3,18 км масофани югуриб ўтиши керак бўлади. Жамоа “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғи ҳудудида маълум бир югуриш маршрути бўйлаб жами 22,26 км масофани босиб ўтиши, ҳар бир иштирокчига жамоанинг эстафета лентасини узатиши керак.

    Жамоавий мусобақаларда 15 ёш ва ундан катта ёшдаги иштирокчилар қатнашиши мумкин. Айни пайтда iticket.uz сайтида рўйхатдан ўтиш жараёни очиқ.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates