Янги нанокомпозицион қўшимчали пленка ишлаб чиқариш технологияси яратилди

    Яратилган пленка қуёшдан келаётган ультрабинафша нурларни қизил ва инфрақизил тўлқиндаги нурларга айлантиради. Қизил нурларнинг миқдори ошганлиги сабабли ўсимликлар 1,5-2 баробар тез ривожланади.

    Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари томонидан фаол нанокомпозицион қўшимчали пленка ишлаб чиқариш технологияси яратилди.

    Одатдаги технология бўйича пленкалар уч қаватда ишлаб чиқарилиб, ҳар бир қаватга нанокопозитлар қўшилади. Нанокомпозит кўп қаватли бўлганда умумий структурада қаватлар юзаларининг фазалараро таъсирлашуви юзага келади ва натижада унда янги хусусиятлар пайдо бўлади. Хусусан, маълум тўлқин узунлигидаги нурларнинг генерацияси, пленканинг ташқи таъсирларга бардошлилигининг ортиши, микро ёриқларнинг камайиши каби.

    Яратилган пленка қуёшдан келаётган ультрабинафша нурларни қизил ва инфрақизил тўлқиндаги нурларга айлантиради. Инфрақизил нурлар тупроққа 1 метр чуқурликкача кириб уни қиздиради. Тупроқдан қайтган инфрақизил тўлқиндаги энергияни эса пленка ташқарига чиқармайди. Қизиғи шундаки, бу нурларнинг энергияси 17-22 даражага тенг, шунингдек, ультрабинафша нурларнинг бир фотонидан 20-30гача инфрақизил фотонлар ҳосил бўлади. Бунинг ҳисобига ташқи ҳарорат -3-7 даража совуқ бўлганда ҳам қўшимча қиздиришсиз ички ҳарорат +5+7 дараажагача таъминланади (анъанавий пленкаларда 0+2 даража). Қизил нурларнинг миқдори ошганлиги сабабли ўсимликлар 1,5-2 баробар тез ривожланади.

    Мазкур пленкалар, Тошкент, Фарғона ва Жиззах вилоятларида иссиқхоналарда кўлланилганда уларга сарфланадиган энергия 60-65 фоизга камайгани, ҳосилдорлик эса 30-50 фоизга ортгани кузатилган.

    Янги пленкаларни ишлаб чиқариш технологияси “Жиззахпластмасса” AЖда саноат-тажриба миқёсда жорий этилган.

    Иссиқхоналарда нанофаол қўшимчали пленкалар билан бирга қуёш концентраторларидан фойдаланиб, уларни умуман энергия ташувчилардан фойдаланмасдан қиздириш, юқори шўрланган ва сув тақчил (дашт ва чўл) ҳудудларида ҳосил олиш имкони мавжуд. Суғориш масаласини ўзига сув ва нам тортувчи гидрогелларни қўллаш билан ҳал этиш таклиф этилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates