“Янги Ўзбекистон” газетаси кунлари Учқўрғонда ҳам уюштирилди

    Маънавий-маърифий лойиҳалар ижроси доирасидаги «Газеталар кунлари»нинг навбатдагиси Учқўрғонда бўлди.

    Унда марказий ҳамда вилоят расмий босма нашрлари масъул ходимлари қатнашди.

    Туман фаоллари жамланган даврада Вазирлар Маҳкамаси нашри ҳисобланган “Янги Ўзбекистон” газетаси Наманган вилояти бўйича мухбири Орифжон Жўраев, вилоят ҳокимлигининг “Наманган ҳақиқати”, “Наманганская правда” газеталари бош муҳаррирлари Акрамжон Сатторов, Одилжон Иномовлар Учқўрғондаги ҳар тарафлама ижобий ўзгаришларни эътирофлаб, бу борада китобхонлиги билан танилган туман раҳбари тажрибасини, ташаббускорлигини таъкидлашди.

    Ижодий мулоқотда “Янги Ўзбекистон” мухбири мазкур газетанинг чиқиш даврийлиги, мазмун-мундарижаси, келгусидаги режалари тўғрисида батафсил гапириб берди. Муҳим маълумотларни билдириб ўтди.

    Дарҳақиқат, ҳозирда юртимиз, ҳудудлардаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, халқаро ҳамкорликка оид жараёнларни ёритишда, кенг оммага етказишда газеталар имкон қадар фидойилик намунасини кўрсатмоқда. Ижтимоий тармоқлар ривожланган замонда толмас тарғиботчилик вазифасини шараф ва машаққат билан уддалашмоқда.

    Бугунги кунда “Янги Ўзбекистон” таҳририяти томонидан нафақат кунлик газета чоп қилинмоқда, балки унинг интернет, ижтимоий тармоқларда махсус саҳифалари мавжуд. Жумладан, www.yuz.uz веб-сайти, yuz_official Телеграм канали, Инстаграм, Ютуб, Фейсбук каби платформаларда ҳам ўз ўқувчиларига эга. Айни платформаларда мунтазам равишда ахборотлар, таҳлилий материаллар, видеоинтервьюлар, суҳбатлар жойланади.

    Самимий ва қизғин руҳда кечган учрашув давомида журналистлар муштарийларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтаришди. Туман “Ватанпарвар” ташкилоти, Нуронийлар кенгаши раислари Мамасоли Норхонов, Акрамжон Мамажонов ва бошқалар фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

    Тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Риззаев иштирок этди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates