Янги Ўзбекистон университети талабалари Кореяда амалиёт ўтайди

    Таълим 23 август 2022 1303

    Президент таълим муассасалари агентлиги ва Янги Ўзбекистон университети вакилларидан иборат делегация Корея университети вице-президенти Ли Ҳикёнг билан учрашди.

    Мулоқот чоғида томонлар икки университет ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилишди. Хусусан, истиқболда Корея университетининг энг нуфузли факультетларидан бири - «School of business»ни Янги Ўзбекистон университетида биргаликда ташкил этиш, олий таълим муассасалари маъмурий-бошқарув ходимлари ўртасида тажриба алмашув дастурини амалга ошириш, замонавий кампус барпо этиш юзасидан тажриба алмашиш, талабалар алмашуви дастурини йўлга қўйиш, икки университет ўртасида «double degree» тизимини жорий этиш каби йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

    Жанубий Кореядаги энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири бўлган Корея университети «Times higher education» рейтингида нуфузли 250 талик қаторидан жой олган.

    Делегация вакиллари Корея камёб металлар институти (KiRAM) бош тадқиқотчи олими Хан Жун Ҳи билан ҳам мулоқот ўтказдилар.

    Учрашувда KiRAM вакиллари томонидан Янги Ўзбекистон университети ўқитувчи-профессорлари ва талабалари билан тадқиқотлар олиб бориш, илмий мақолалар чоп этиш, мамлакатимизда замонавий илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиш ҳамда магистратура ва докторантура учун ўқув дастурларини ишлаб чиқишда кўмаклашишга тайёр эканлиги билдирилди.

    Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Янги Ўзбекистон университети талабалари Жанубий Кореядаги Сежонг университетида кимёвий лаборатория машғулотларини ўтказди.

    Бир сўз билан айтганда, Президент таълим муассасалари агентлиги ва Янги Ўзбекистон университети вакилларининг Жанубий Кореяга амалий сафари натижаларга бой бўлди. Бўлиб ўтган учрашувларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Янги Ўзбекистон университети фаолияти Жанубий кореялик ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотиб, улар мазкур олий таълим муассасаси билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга ҳозирлик билдирдилар.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates