“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририятида ЎзМУнинг матбуот бўлими очилади

    Давлатимиз раҳбарининг шу йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида журналистика йўналиши бўйича кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари зиммасига ҳам муайян вазифалар юкланган.

    Жумладан, ОТМ тегишли кафедраларининг ОАВ таҳририятидаги ихтисослашган бўлимларини ташкил этиш орқали назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, бўлғуси мутахассисларнинг таҳририят муҳитида шаклланишига кўмаклашиш зарурлиги ҳужжатда акс этган.

    Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти ҳамда Ўзбекистон Миллий университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Тадбирда таҳририят бош муҳаррири С.Дониёров, университет ректори И.Мажидов ва бошқалар қатнашди.

    — “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари тегишли йўналишларда таҳсил олаётган талабаларимиз учун услубий манба вазифасини бажаради. Уларни ўқиб, мазмуни билан танишиб, бўлғуси журналистларнинг соҳага оид амалий тушунчаси шаклланади, — деди университет ректори И.Мажидов. — Университет ва таҳририят ўртасидаги келишувнинг имзолангани икки томон учун ҳам манфаатли бўлади. Биз учун фойдали жиҳати талабаларимиз таҳририятда амалиёт ўтаб, назарий билимини мустаҳкамлайди. Таҳририят эса амалиётчилар орасидан энг уқувлиларини саралаб, кадрлари сафини кенгайтиради.

    Келишувга кўра, таҳририятда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетининг матбуот бўлими очилади. Унда амалий машғулотлар ўтказиш учун иш режалари ишлаб чиқилади. Таҳририятдаги тажрибали муҳаррирлар, дизайнерлар ўқув жараёнига, асосан, амалий машғулотлар ўтказиш учун таклиф этилади. Газетани чоп этишга тайёрлаш жараёни билан яқиндан танишиш учун талабаларга зарур шарт-шароит яратилади.

    Малакаси, қизиқиши ва иқтидоридан келиб чиқиб, бўлғуси мутахассислар тегишли йўналиш бўйича таҳририятдаги ходимларга бириктирилади. Зотан таҳририят муҳитида нафас олиб, амалиёт хусусида муайян кўникмага эга бўлган талабанинг ўқишдан кейин иш жараёнига киришиши осон кечади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates