Янги Ўзбекистонда янги давр: таълимдаги ислоҳотлар ва салмоқли натижалар

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ёш авлоднинг бугуни ҳамда келажаги кафолатланишига, таълим тизимига етарли даражада имкониятлар яратишга қаратилган консептуал ҳаракатлар асосида амалга оширилаётгани диққатга моликдир.

    Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган мазкур ислоҳотлар, биринчи навбатда, демократик жараёнларга асосланган тарзда умумхалқ тафаккури ва халқимизнинг ўсиб бораётган сиёсий онги, маданияти ҳамда инсон капиталининг манфаати биринчи даражали эканлигини яққол кўрсатмоқда.

    Таъкидлаш керакки, юртимизда хотин-қизлар таълимига қаратилаётган эътибор ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўз ифодасини топаётгани барчамизни қувонтирди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида

    “Мен ҳурматли ота-оналарга қарата айтмоқчиман: қизларингизни ўқитинг, орзу-умидларини рўёбга чиқаришларида уларга кўмакчи бўлинг! Улуғларимиз айтганларидек, ўғил болани ўқитсак, бир киши саводли бўлади. Қиз болани ўқитсак, бутун оила, бутун жамият билимли бўлади!” дея таъкидлаган эди.

    Катта даъват руҳидаги мазкур сўзлар жамиятимизда аёлларнинг ўқимишли бўлиш истагини чин маънода рағбатлантирди.

    Ҳозирги кунда юртимизда 500 га яқин давлат, нодавлат ҳамда хорижий олий таълим муассасалари мавжуд бўлиб, мазкур даргоҳлар ичида Фарғона давлат университети Янги Ўзбекистон ислоҳотларига ҳамоҳанг тарзда изчил ривожланаётган университетлардан бири ҳисобланади.

    Бугун Фарғона давлат университети Австралиянинг халқаро “UniRank” рейтинг платформасида 23-ўринни банд этгани, Грузиянинг халқаро университетлар рейтинг ташкилоти “Round University Ranking“ — RUR“ рейтингида ўқитиш индикатори бўйича кучли мингталикдан жой олгани, Буюк Британиянинг дунёда ўз нуфузи билан ном қозонган “Times Higher Education — THE“ рейтингида 14 та индикатор бўйича юқори ўринлардан жой эгаллагани, албатта, олий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг, қолаверса, фаол илмий-педагогик изланишларнинг натижасидир.

    Шу ўринда таъкидлаш керакки, университетининг сиртқи таълим бўлими олийгоҳнинг бугунги кунда эришиб келаётган ютуқларига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

    Бўлимнинг фаолияти сифатли таълим ва муваффақиятли ўқув йилларини таъминлашга қаратилган бўлиб, жорий йилнинг февраль ойида ташкил этилган олий таълим муассасалари ректорларининг биринчи форумида университетнинг сиртқи таълим бўлим фаолияти юксак баҳоланганди. Бўлимда меҳнат қилаётган 50 нафардан зиёд профессор-ўқитувчилар 10 мингдан зиёд талаба ёшларга замонавий таълим ва тарбия сирларини ўргатиб келмоқда.

    Биз педагогларни руҳлантирадиган энг катта куч бу давлатимиз ва Президентимизнинг меҳри ва ишончидир. Зеро, Янги Ўзбекистонда бошланган янги давр ва унга мос таълим ислоҳотлари давлатимизнинг халқаро миқёсда тан олиниши ва ривожланиши учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.


    Дилафруз АСҚАРОВА,

    Фарғона давлат университети Сиртқи таълим бўлими

    Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates