Шу кунга қадар ушбу танловнинг I-босқичида иштирок этган 600 нафар ёш ижодкордан 178 нафари II босқичга ўтган бўлса, шулардан 25 нафари III (финал) босқичида беллашади.
“ZOʼR TV” телеканалида адолатли ва шаффоф тарзда ўтказилган мазкур танлов иштирокчиларининг чиқишларини Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, тажрибали композитор, мусиқий сайқалчилар, шоир ва санъат соҳасининг етук мутахассислари кузатиб, баҳолаб боради.











