Янги уй - янги ҳаёт

    Марғилон шаҳрида ана шундай меҳр-эътиборга муҳтож Камронбек Икромов ҳамда Мадинабону Убайдуллаевалар йўқланди. Уларга  барча қулайликларга эга бўлган бир хонали уй калитлари топширилди. Ота-оналари вафотидан сўнг, бу ёшлар  бувиларининг васийлигига олинган эди.

    Мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида аҳоли манфаати, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўлами кундан кунга кенгайиб бормоқда.

    Айниқса, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларни уй-жой билан таъминлаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш йўлида амалга оширилаётган хайрли ташаббуслар, ёшлар ҳаёт тарзига шукроналик, кўтаринкилик олиб кирмоқда.

    Марғилон шаҳрида ана шундай меҳр-эътиборга муҳтож Камронбек Икромов ҳамда Мадинабону Убайдуллаевалар йўқланди. Уларга барча қулайликларга эга бўлган бир хонали уй калитлари топширилди. Ота-оналари вафотидан сўнг, бу ёшлар бувиларининг васийлигига олинган эди.

    Яхшилар меҳридан баҳра олиб, балоғат ёшига етган Мадинабону Убайдуллаева Фарғона давлат университетида давлат гранти асосида 2-босқичда аъло баҳоларда таълим олмоқда. Камронбек тадбиркорлик йўналишида мустақил иш бошлашни кўзлаб турибди.

    — Ҳар ким ўз уйи, Ватани бўлишини орзу қилади,-дейди янги уй соҳиби Камронбек Икромов.- Бизга кўрсатилаётган эътибор, ғамхўрликдан чексиз миннатдормиз. Янги уй, ҳаётимизда янги имконият эшикларини очди. Билдирилган ишончни ҳар жиҳатдан оқлаш, юрт тараққиётига хизмат қилишга ҳаракат қиламан.

    Янги уй калитларини топшириш тантаналарида Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармаси, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, ёшлар ва нуронийлар иштирок этди.

    Расулжон Камолов,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates