Янги йил арафасида 50 нафар наманганлик аёл тикув машинали бўлди

    Ижтимоий ҳаёт 25 декабр 2023 1603

    Наманган шаҳрида жойлашган Абу Али ибн Сино техникумида саховатпешалик анъаналарини ўзида мужассам этган тадбир ўтказилди.

    Унда тикувчилик ҳунарини эгаллаган “Аёллар ва Ёшлар дафтарлари”да рўйхатда қайд этилган 50 нафарга яқин хотин-қизларга ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан субсидия асосида тикув машиналари ҳамда жиҳозлар берилди. Тикув машиналарини Наманган шаҳар ҳокими топширди.

    Янги йил байрами арафасидаги бундайин эътибор кичик кўнгил эгаларини кўнгилларига қувонч шодликларини улашди.

    Эндиликда тикув машиналарини олган ушбу фуқаролар билан манзилли иш ташкил этилиб, уларга ўзини ўзи банд қилиш орқали йиллик иш стажига эга бўлиш имкони берилади. Шунингдек, устоз шогирд анъанасини ривожлантириш ёки кооперация асосида “бир маҳалла — бир маҳсулот” тамойили асосида ярим тайёр ва тайёр кийим маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Қолаверса хўжаликда фойдаланилувчи бошқа трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича тарғибот ишларини жадаллаштириш чоралари кўрилади.

    — Биз каби ёшларга қаратилаётган эътибор туфайли мен ҳам ўзимнинг шахсий тикув машинамга эга бўлдим, — дейди “Даштбоғ” маҳалласи фуқароси, “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчи Матлубахон Турғунова Адҳам қизи. – Бизга кўрсатилаётган эътибордан келиб чиқиб, оиламда тикувчилик фаолиятини ривожлантиришда барча имкониятларимни ишга соламан.

    — Ҳақиқатан мен каби фуқароларга кўрсатилган эзгу ишлардан кўнглим кўтарилди, мақсадимга эришгандай бўлдим, — дейди “Нурафшон” маҳалласидаги “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи Клара Юлдашева. – Менга Наманган шаҳар ҳокими тикув машинаси ҳамда тикувчиликда ишлатиладиган “оверло” ускунасини топширди. Касбим бўйича оиламда ўзини ўзи банд қилиш бўйича миқёси турли бўлган фаолиятимни йўлга қўяман.

    Тадбир доирасида 22 та маҳаллалардаги 50 нафарга яқин фуқарога тадбиркорлик фаолиятларига керак бўладиган 3 хил турдаги ишлаб чиқариш ускуна ва жиҳозлар топширилди.

    — Доимий иш ўрнига эга бўлмаган ва кам харжли оилаларга ёрдам бериш, даромадларини ошириш борасидаги ишлар устувор вазифаларимизга киради, — дейди Наманган шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бош мутахассиси Низомжон Абдуллаев. – Аҳоли бандлигини таъминлаш, яхшигина даромадга эга бўлишда яна кўплаб янги лойиҳаларга киришилган.

    Улуғбек Рўзиматов,

    “Наманган садоси” газетаси бош муҳаррири.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates