Янги йўловчи поездлар Ўзбекистонга йўл олган

    Транспорт 21 июл 2021 1065

    Маълумки, жорий йил июль ойининг бошларида янги, юқори тезликдаги ҳаракат таркиблари (2 та локомотив ва 11 та вагон, шунингдек, алоҳида яна 4 та вагон) юк кемасига ортилган бўлиб, дастлаб 4 000 км масофани кемада Испаниянинг Билбао шаҳридан Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳригача етказилган.

    «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мутахассислари россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда мазкур замонавий поездни мамлакатимизга олиб келишга ҳозирладилар.

    Жорий йил 20 июлда «Афросиёб» поезди Санкт-Петербург шаҳридан чиқиб, 4 200 км масофани Россия Федерацияси ва Қозоғистон орқали босиб ўтиб Ўзбекистонга етиб келади.

    Эслатиб ўтамиз, бундан 10 йил илгари, аниқроғи 2011 йилда юртимизга биринчи юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» замонавий поезди олиб келинган эди. Яна саноқли кунлардан сўнг мамлакатимизда бундай поездлар сони бештага етади.

    Шунингдек, юртимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Тошкент метрополитени учун янги метро поездларининг келиши ҳам кутиляпти, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates