Япония COVID-19 га қарши 200 000 дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинасини юборди

    Саломатлик 25 март 2022 1939

    Япония ҳукумати COVAX механизми орқали Ўзбекистонга COVID-19 га қарши 200 000 дозадан ортиқ вакwиналарни тақдим этди.

    Япония ҳукумати COVID -19 га қарши давом этаётган кураш доирасида бугун Ўзбекистонга 200 минг дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинасини тақдим этди. Вакциналарни етказиб бериш COVAX механизми орқали ЮНИСEФ билан ҳамкорликда амалга оширилди.

    «Япония Ўзбекистоннинг COVID -19 га қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини, жумладан замонавий тиббий ускуналар ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан заиф қатламларига ёрдамини доимо қўллаб-қувватлаб келади», — деди Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фужияма Жаноби Олийлари. «Ҳозиргача биз Ўзбекистонда COVID -19 га қарши курашиш учун жами 10 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратдик. Бугун Япония Ўзбекистон халқи учун қимматли вакциналарни етказиб берувчи давлатлар гуруҳига қўшилганини эълон қилишдан жуда мамнунман».

    У, шунингдек, ушбу ёрдам Ўзбекистон халқининг соғлом турмуш тарзига кўмак беришига ҳамда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлайдиган икки давлат ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади деб умид билдирди.

    Япония ҳукуматининг эҳсони вакцина етказиб бериш ва тарқатиш бўйича глобал механизм доирасида амалга ошириляпти. Ушбу вакциналар ҳозирги вақтдаги таъминот тақчиллигини юмшатиш ва, энг муҳими, янги вариантлардан ҳимоя қилиш ва мақсадли гуруҳларга эмлашни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

    Бугунги вакциналар билан биргаликда Ўзбекистон томонидан олинган COVID -19 вакциналарининг умумий сони 61 миллион дозага етди. Бундан ташқари, ЮНИСEФ шприцлар, хавфсизлик қутилари ва шахсий ҳимоя воситалари каби хавфсиз эмлаш воситаларини харид қилди ва етказиб берди.

    COVAX механизми доирасида, ЮНИСEФ 2022 йил ўртасига қадар яна 24,6 миллион доза COVID -19 га қарши вакциналарини етказиб беришни режалаштирган.

    «Ўзбекистонда эмлаш кампанияси давом этар экан, бутун дунё бўйлаб вируснинг янги турлари пайдо бўляпти ва бундай хайриялар Ўзбекистон халқи учун ўз вақтида бўлиб, ҳаётий аҳамиятга эга», — деди ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Жоффри Ижумба. «Ўзбекистон халқи билан доимий бирдамликни намойиш этгани учун Япония ҳукуматига чуқур миннатдорчилик изҳор этамиз».

    ЮНИСEФ дунё миқёсида COVAX доирасида вакциналарни етказиб беришни ташкил қиляпти. Ўзбекистонга етказилган вакциналар мамлакатда инфекцияни юқтириши ва COVID -19 дан оғир касаллик ривожланиши хавфи юқори бўлган аҳолини эмлаш бўйича саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшиб келяпти, деб хабар беради ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates