Япония ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 25 феврал 2022 2006

    Бугун, 25 февралда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида «Ўзбекистон-Япония: дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ва стратегик ҳамкорликни кучайтиришнинг истиқболлари» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

    Гибрид шаклда бўлиб ўтган халқаро конференцияда сенаторлар, депутатлар, Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, ташқи ишлар вазири ўринбосари, Ўзбекистоннинг Япониядаги Элчиси ҳамда икки мамлакатнинг олий таълим муассасалари, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

    Тадбирда икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги натижалари, стратегик ҳамкорлик истиқболлари кенг муҳокама қилинди.

    Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев конференцияни очар экан, Президентимизнинг 2019 йилда Кунчиқар юртга қилган тарихий ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик учун янги уфқларни очиб берганини таъкидлаб ўтди.

    Сўзга чиққанлар ўз маърузаларида Япония давлати Ўзбекистон учун иқтисодиётнинг турли соҳаларида энг илғор технологиялар ва тажрибага эга бўлган муҳим иқтисодий ҳамкор эканлигини, Ўзбекистон учун Япония компанияларининг ишбилармонлик этикаси, маҳсулот сифатига бўлган юқори талаблари ва коррупцияни қабул қилмаслиги алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

    Конференцияда 17 йил давомида Токио ва замонавий дунёнинг стратегик муҳим минтақаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик платформаси ҳисобланган «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ўзаро ҳамкорликнинг муҳим механизми бўлиб хизмат қилаётгани, парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш икки томонлама муносабатларни кучайтиришга қаратилгани алоҳида қайд этиб ўтилди.

    Шунингдек, иштирокчилар томонидан «Ўзбекистон-Япония» парламентлараро форуми доирасидаги ҳамкорликка катта аҳамият қаратилиб, унинг навбатдаги мажлисини 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказиш масаласини кўриб чиқиш таклифи билдирилди.

    Конференция доирасида икки томонлама маданий-гуманитар алоқаларни, таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш, 2022 йилда «Японияда Ўзбекистон йили»ни, Ўзбекистонда Япония йили»ни ўтказиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates