Маълумотларга кўра, ихтиронинг илк синовлари 2022 йилда соғлом кўнгиллилар иштирокида бошланган.
Ушбу қон муддати ўтган донор қонидан ажратиб олинган гемоглобиндан ишлаб чиқарилади. Шундан сўнг барқарор ва вируссиз сунъий эритроцитлар ҳосил қилиш учун махсус қобиқ билан ўралади.
Ушбу сунъий ҳужайралар қон гуруҳига эга бўлмагани сабабли мувофиқликни текширишга эҳтиёж қолмайди, дейилади хабарда.
Сунъий қонни хона ҳароратида икки йилгача, музлатгичда эса беш йилгача сақлаш мумкин. Таққослаш учун, донор эритроцитларини музлаткичда узоғи 42 кун сақласа бўлади.
Олимларнинг ихтироси донор қони етишмовчилиги муаммосини ҳал қилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, у қон қуйишга тайёргарлик кўриш вақтини қисқартиради ва шошилинч ёрдамни янада самарали қилади.
Агар бундай қонни қуйишнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги тасдиқланса, 2030 йилга келиб кенг фойдаланиш мумкин.









