“Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кексаларни эъзозлаш куни арафасида мамлакатда юз ёшга тўлганлар сони рекорд даражага – 99 763 нафарга етганини эълон қилди”, дейилади мақолада.
Эълон қилинган рақамлар 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига асосланади. Улар 2024 йилнинг шу даврига нисбатан юз ёшлилар сони 4644 нафарга кўпайганини кўрсатди ва бу кетма-кет 55 йил давомида янги рекордга айланди.
“Юз ёшга тўлганлар орасида 87 784 нафари аёллар бўлиб, бу умумий сонининг қарийб 88 фоизини ташкил этади”, дейилади нашрда.
Нашрнинг қайд этишича, 100 ва ундан катта ёшдаги японияликлар сони доимий равишда ўсиб бормоқда, Япония ҳукумати 1963 йилдан буён унинг ҳисоботини юритиб келади. Ўшанда 100 ёшга тўлган бор-йўғи 153 киши рўйхатга олинган бўлса, 2022 йилда уларнинг сони 90 мингдан ошди, деб хабар берди iz.ru.









