Япониянинг саккиз миллион нусхада чоп этиладиган кунлик газетаси Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти ҳақида хабар қилди

    Япон газетаси, шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент ва бошқа тарихий шаҳарлари тарихи ва меъморий обидалари ҳақида ёзган.

    Япониянинг етакчи босма нашрларидан бири - «Ёмиури шимбун» газетасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

    Нашрда мамлакатимизда туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани қаламга олинган.

    Материалда Ўзбекистон қатор давлатлар фуқаролари учун мамлакатга киришга виза тартибларини соддалаштиргани таъкидланган. Хусусан, Япония фуқаролари учун 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонга кириш визаси бекор қилинди, дейилади мақолада.

    Япон газетаси, шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент ва бошқа тарихий шаҳарлари тарихи ва меъморий обидалари ҳақида ёзган. Муаллиф япон аҳолисини мамлакатимизнинг қадимий обидаларини бир марта бўлсада бориб кўришга даъват этган.

    Мақолада Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмоновнинг япониялик сайёҳларни юртимизга чорловчи мурожаати ҳам жойлаштирилган олган.

    Маълумот учун: Япониянинг оммабоп босма нашри бўлган «Ёмиури шимбун» газетаси 1874 йилдан эътиборан ҳар куни чоп этилади. Унинг кунлик адади 8 миллион нусхани ташкил қилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates