Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик билан бошлаш ташаббуси илгари сурилди.
Ушбу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.
Тошкент вилоятида айни кунларда 22 та туман ва шаҳар аҳолиси мазкур акцияда фаол қатнашяпти.
Ушбу лойиҳа доирасида вилоят Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан 2021-2022 йилларда 950 минг туп манзарали дарахт ва 200 мингта турли бута кўчатлари, 1500 миллиондан ортиқ ҳар-хил турдаги мавсумий гулларни экиш режалаштирилган.
Акция бошланган кундан буён ҳудудларда 6250 дан ортиқ кўчатлар экилди.
Бу борада Бўстонлиқ, Зангиота туманлари ҳамда Оҳангарон шаҳри вилоятда етакчилик қиляпти.
Тошкент вилоят ҳокимлиги ахборт хизмати










