Яшнобод инновацион технопарки резиденти АҚШнинг етакчи компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди

    3 октябрь куни Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Яшнобод инновацион технопарки резиденти "Zarbuloq Injiniring" МЧЖ ҳамда АҚШнинг Xylem Inc. компанияси ўртасида меморандум имзоланди.

    Меморондумдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда насос ускуналарини сотиш, йиғиш, ўрнатиш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, автоматлаштириш ва бошқариш тизимларини ривожлантиришдир.

    Xylem Inc. — уй-жой ва коммунал хўжалик, тижорат, саноат ва сув таъминоти технологияларини етказиб берувчи АҚШнинг етакчи компанияси ҳисобланади. У жами 17000 дан ортиқ ишчи-ходимларга эга бўлиб, дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритади.

    Шунингдек, компания дунё бўйлаб сув етказиб бериш, сув чиқариб ташлаш, сув тозалаш ва ичимлик сувини тайёрлаш, сув тизимларини назорат, таҳлил қилиш ва бошқариш бўйича ечимларни таклиф қилувчи 50 дан ортиқ жаҳон миқёсидаги брендларга эгалик қилади. Бу ҳақида Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар бермоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates