Қайд этилишича, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 03 июль кунидан бошлаб Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳ кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Таъкидланишича, ТҲАЙ—Оҳангарон шоҳкўчалари айланма ҳаракатидан Оҳангарон шоҳкўчаси бўйлаб Шарқ ЙПХ масканигача бўлган қисми автомашиналар ҳаракати учун ёпилмоқда.
Ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиб, Хусайн Бойқаро, Паркент йўли, Хонободтепа, Шохимардон кўчаларидан ҳаракатланишлари тавсия этилади.









