Йил давомида ихтисослашган марказларда қандай янги амалиётлар йўлга қўйилади?

    2023 йилда юртимиздаги ихтисослашган тиббиёт марказларида 200 турдаги, вилоят даражасида 370 турдаги, туман даражасида 150 турдаги янги даволаш ва диагностика усуллари жорий қилинади.

    Хусусан, ССВ Ихтисослаштирилган марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи З. Сайфутдиновнинг таъкидлашича:

    Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида илк бор юрак трансплантацияси дастури бўйича 2 нафар беморда сунъий чап қоринча (LVAB) имплантацияси ўтказилади.

    Травматология ва ортопедия марказида йирик бўғимларни эндопротезлаш амалиётига робот жарроҳлиги жорий этилади.

    Ҳудудларда янги 15 турдаги артроскопик ва эндоскопик амалиётлар йўлга қўйилади.

    Офтальмология йўналишида Қорақалпоғистонда тўр парда касалликларида илк бор 60 нафар беморда витрэктомия, Наманганда 120 юртдошимизда гавҳар хасталикларида катаракта фако-эмульсификация жарроҳлик амалиётлари бажарилади. Самарқандда 20 кишида глаукома лазер ёрдамида даволанади.

    Урология йўналиши бўйича барча ҳудудий филиалларда янги 8 турдаги трансуретрал ва перкутан жарроҳлик операциялари амалиётга татбиқ этилади.

    Ихтисослашган тиббиёт марказлари илмий салоҳияти ҳозирги 42,6 фоиздан 45,5 фоизга оширилади.

    Йил давомида 81 та номзодлик (PhD) ва 33 та докторлик диссертациялари ҳимоя қилиниб, 28 та ихтиро учун патентлар олиниши режалаштирилган.

    Марказлар “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали жами 145 минг нафар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади.

    Малакали тор соҳа мутахассислари кўмагида тиббиётнинг бирламчи бўғинида ишловчи 2 минг нафар шифокор ўз иш жойларида семинар-тренинглар ёрдамида, 3 минг нафари масофадан туриб онлайн малака оширади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates