Бу жараёнда катта ҳажмдаги сув исроф бўлади. Шунингдек, яшил ҳудудларнинг фавворалар орқали пала-партиш тарзда суғорилиши дарахтларнинг илдизини чиритиши баробарида йўлни қайта таъмирлаш муаммосини ҳам келтириб чиқаради. Суғориш фавворалари нотўғри ишлатиляпти. Демак улар таъмирга ва назоратга муҳтож.
Эълон қилган суратлар Миробод туманида жойлашган Матбуот уйи атрофида олинган. Масъуллардан жавоб ва муаммони бартараф этилишини кутиб қоламиз. Ваҳоланки, юртимизда сув танқислиги муаммоси кузатилаётган жойлар ҳам бор. Айни вазиятда “йўлни суғориш” тўғримикин?