Ёмғирдан сўнг чўкиб, таг қисми очилиб қолган кўп қаватли уй юзасидан муносабат билдирилди

    Қайд этилишича, видеолавҳадаги ҳолат пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Гулобод кўчаси 234-уй манзилида қурилаётган кўп қаватли бинода юзага келган.

    Мазкур ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, видеолавҳадаги ҳолат пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Гулобод кўчаси 234-уй манзилида қурилаётган кўп қаватли бинода юзага келган. Ушбу турар жой мажмуаси “Roaf Art House” МЧЖ томонидан бунёд этилмоқда.

    Мазкур объектда қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланмаган. Бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси ҳам расмийлаштирилмаган.

    Бинонинг "отмостка" қисмидаги қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланмагани боис, ёмғир оқова сувлари бинонинг пойдевор қисмини ҳимоя қилиб турувчи зичлаштирилган тупроқ ичига тушган ва шу сабабли айрим жойларида "отмостка"нинг чўкиш ҳолатлари юзага келган.

    Ҳозирда ушбу камчиликлар қурувчи ташкилот томонидан бартараф этилмоқда. Шунингдек, ҳудудий назорат қилиш инспекцияси мутахассислари мазкур қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан назорат ишларини олиб бормоқда.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates