Бу ҳақда Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.
Бу бир ой ичида учинчи шундай ҳодиса бўлиб, аввалгилари 9 ва 18 июнь кунлари содир бўлди, деб хабар беради tass.ru.
Жанубий Корея томонига кўра, апрель ойидан буён КХДР чегара ҳудудларида танкга қарши тўсиқларга ўхшаш иншоотлар қуриш, миналанган майдонларни ётқизиш ва йўлларни мустаҳкамлаш ишларига аскарларини юбормоқда.