Ёш боланинг ҳаётини асраб қолган фарғоналик ЙПХ ходими тақдирланди

    Машинада ёлғиз қолган 5 ёшли бола ойна кўтаргич тугмасини босиб юбориши оқибатида боши қисилиб қолган.

    Жорий йил 24 июнь куни Фарғона вилояти Бувайда туманида йўл четига тўхтаган "Nexia" ҳайдовчиси автомобилни ўчирмасдан, дўконга кириб кетган. Шу вақтда, олдинги ўриндиқда қолган 5 ёшли ўғил ойна кўтаргич тугмасини босиб юборган. Оқибатда боланинг боши қисилиб қолган. Ҳодисани кўриб, тезкорлик билан ҳаракат қилиб, автомобиль ойнасини синдириб, болани қутқариб қолган ЙПХ ходими Азим Халифаев тақдирланди.

    Шунингдек, хизмат фаолиятида намунали иш юритиб келаётган, ўзининг фидойилиги, садоқати ва юқори профессионаллиги билан ажралиб турган бир гуруҳ ЙПХ ходимлари рағбатлантирилди.

    "Уларнинг самарали фаолияти, ўз олдига қўйилган вазифаларни масъулият билан бажараётгани, шунингдек, жамоада соғлом муҳитни шакллантиришдаги ҳиссаси эътироф этилиб, миннатдорчилик билдирилди", дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates