Ёшлар – соғлом ҳаёт тарафдори

    Мамлакатимизда 11 август 2022 2393

    Спиртли ичимликлар, таркибида никотин моддаси бўлган маҳсулотлар, гиёҳвандлик ва бошқа психофаол моддалар истеъмоли инсон соғлиғи ва унинг ён атрофидагилар учун чинакам хавфдир.

    Негаки, шу каби маҳсулотлар истеъмоли таъсирида инсон нима қилаётганлигини билмайди. Натижада ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар, бахтсиз ҳодисалар, зўравонлик содир бўлади.

    Бу эса давлат ва жамият тараққиётига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қўймайди. Ҳозирда ана шундай хавфни олдини олиш бўйича республикамизда атрофлича чора-тадбирлар амалга ошириляпти.

    Хусусан, бу борада жорий йил 10 августда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти ташаббуси, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари ҳамда Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмиталари кўмагида «Ёшлар – соғлом ҳаёт тарафдори» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

    Унда сенатор ва депутатлар, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Ёшлар масалалари комиссиялари, Ёшлар парламенти аъзолари, шунингдек, БМТнинг Болалар жамғармаси (UNICEF) ва UNODCнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари, халқаро экспертлар иштирок этди.

    Давра суҳбати ўсмирлар ва ёшларни психофаол ҳамда гиёҳвандлик воситалари каби таҳдидлардан ҳимоя қилиш, ушбу таҳдидларга қарши курашишда ёшларни кенг жалб этиш, профилактиканинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва уни жорий этишда ёшлар иштирокини таъминлаш, бу борада илғор жаҳон тажрибасини таҳлил этиш, наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг олдини олиш бўйича ёшлар томонидан келгусидаги ҳаракатлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, ёшларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш мақсад қилинган.

    Сўзга чиққан ёшлар профилактика ишларига қандай шаклларда жалб этилаётганлиги тўғрисида фикр билдирди.

    Давра суҳбати якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан билдирилган фикрлар, таклиф ва тавсиялар умумлаштирилди ҳамда уларнинг мутасадди ташкилотларга етказилишига келишиб олинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates