Ёшлар Сенат фаолияти билан яқиндан танишди

    Кейинги авлод 17 январ 2024 1415

    2024 йил 16 январда “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида Олий Мажлис Сенати биносида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

    Сенаторлар ва ЎзЛиДеП сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари иқтидорли ёшлар билан суҳбатлашдилар.

    Мулоқот давомида Сенатнинг асосий фаолияти, хусусан парламент юқори палатасининг ваколатлари, сенаторлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари, сенаторлар ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қонунлар ижроси бўйича парламент назоратини олиб боришнинг айрим жиҳатлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

    Шунингдек, бугунги кунда долзарб қонунларни қабул қилиш, давлат дастурларининг ижросини таъминлаш, парламент назоратини олиб бориш, ижро органлари ва мансабдор шахсларнинг халқ олдидаги ҳисобдорлигини ошириш парламент фаолиятининг устувор йўналишлари эканлиги қайд этилди.

    Сенатнинг маҳаллий Кенгашлар ва ёшлар билан ҳамкорлиги, қонунлар муҳокамасида ҳудудлар манфаати қанчалик муҳим аҳамият касб этиши билан боғлиқ қатор саволларга ёшлар жавоб олди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Мазкур учрашув ёшларнинг амалий ва назарий кўникмаларини шакллантириш бўйича “мулоқот майдони”га айланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates