Ёшларга эътибор-келажакка эътибор

    Изланувчи ёшларни рағбатлантириш мақсадида “Ёш олимлар” инновацион танлови учун 30 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилганининг ўзи ҳам катта имкониятдир.

    Ўзбекитон - ёшлар мамлакати. Шу боис, ёшлар таълим-тарбияси ва камолотига алоҳида эътибор қаратилади. Энг аввало, бу соҳадаги ишларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари доимий такомиллаштириб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги қонунда ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилиш, истеъдодини қўллаб-қувватлаш масалалари қамраб олинган. "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунда эса ҳокимият ва бошқарув органларининг бу борадаги ваколатлари ҳамда соҳага доир бошқа ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинган.

    Шунингдек, ёшларнинг бепул умумий таълим олиш ҳуқуқининг кафолатлангани ҳам эътиборга моликдир. Бугунги кунда мамлакатимизда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент мактаблари, Темурбеклар мактаби, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларга берилаётган замонавий таълим-тарбия Янги Ренессанснинг мустаҳкам пойдевори бўлмоқда.

    Олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва имкониятлар эса йигит-қизларнинг малакали мутахассис бўлиб ҳаётга кириб келишида муҳим омил бўлмоқда. Сўнгги йиллларда бу борада қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилдики, улар ёшларнинг интилиш ва иқтидорини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантиришда, раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини юксалтиришда янги тизимни шакллантирди.

    Қувонарли томони шундаки, замон талаблари ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар шароитида бугунги ёшларнинг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиб, янгидан- янги имтиёз ва имкониятлар эшиги очиб берилмоқда.

    Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсатини замон талабидан келиб чиқиб такомиллаштиришда Президентимиз Шавкат МИрзиёевнинг ташаббусларини алоҳида таъкидлаш лозим. Давлатимиз раҳбарининг ёшлар камолотига қараётган доимий эътибори, айниқса, таълим ислоҳотларида яққол кўзга ташланмоқда. Бу ислоҳотларнинг ютуғи эса ёшларнинг давлат ва қонунларга ишончини кучайтирмоқда.

    Хорижий таълим муассасаларидан ўзимиздаги олий ўқув юртларига ўқишини кўчириш, тест жараёнлари, бир вақтнинг ўзида 5 та ОТМда билимини синаб кўриш масалалалари бунинг ёрқин мисолидир. Албатта бу кунларни асрлар давомида халқимиз орзу қилган.

    Жумладан, жадидларимиздан Маҳмудхўжа Беҳбудий миллат тараққиёти ва истиқболи,Туркистоннингкелажаги ҳақида ўйлар экан, халқни жаҳолат ва

    Нодонлик, эрксизлик ва қашшоқлик ботқоғидан қутқариб олишнинг бирдан -бир йўли илм-маърифатли бўлишдир, деган ҳулосага келган эди.

    Беҳбудий эса халқдан маблағ йиғиб ўқишга, илмга рағбатли бўлган, аммо, ота-онасининг қурби етмайдиган Туркистон ёшларини чет эл дорилфунунларига юбориб ўқитиб, миллатнинг ривожи ва истиқболи учун зарур бўлган муҳандис ва муаллимларга, Оврўпа бозорларида савдо-сотиқ қиладиган, ҳорижликлар тилини биладиган замонавий илмий ҳодимларга эга бўлиш орқали юрт тараққиётини юксалтириш ғоясини илгари сурган.

    Жадидлардан Абдурауф Фитрат ёш авлодни тўлақонли тўғри йўлдан тарбияламасдан жамиятни ислоҳ қилиш, унинг ривожини тараққиёт сари йўналтириш мумкин эмас. Миллат тақдири унинг оиласининг ҳолатига боғлиқ деган ғояни илгари суради: “Ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати, албатта, шу миллат оилаларининг интизомига таянади. Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли бўлади” деган ўй-фикрлари, орзуларининг бугун амалга ошаётганини англаш мушкул эмас. Куни-кеча давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан учрашувида илгари сурилган ташаббус ва ғоялар бунинг исботидир.

    Айтиш жоизки, ушбу форумда ёшлар учун янги имкониятлар тилга олиндики, бу Янги Ўзбекитондаги ёшларимизнинг дунёқарашинитубдан ўзгартиришга асос бўлди. Улардан бири кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилади.

    Шунингдек, икки ва ундан ортиқ фарзанди олий ўқув юртида шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш йўлга қўйилади. Ёшларимизнинг нуфузли хорижий олий ўқув юртларида таҳсил олиши учун кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, халқаро таълим дастурлари бўйича энг юқори балларни тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Учинчидан, изланувчи ёшларни рағбатлантириш мақсадида “Ёш олимлар” инновацион танлови учун 30 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилганининг ўзи ҳам катта имкониятдир.

    Тўртинчидан, 2021 йилдан бошлаб мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Бўлажак олим” танловини ташкил қилиш орқали ёшларнинг энг яхши инновацион ҳамда стартап лойиҳаларига 50 миллиард сўм маблағ йўналтириш бўйича кўрсатма берилиши ҳам диққатга сазовордир.

    Олтинчидан, келгуси ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги хорижий олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам Президент ва давлат стипендиялари жорий этилиши ёшларни юксак ахлоқ ва кучли билим соҳиби ҳамда ватанпарварлик руҳида вояга етишида муҳим омил бўлади.

    Яна бир қувонарли хабар шундаки, илм йўлини танлаган иқтидорли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида кейинги йилдан бошлаб магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотасини икки баробарга оширилади.

    Ишончим комилки, бундай имконият ва имтиёзлар ёш авлодни эртамизнинг муносиб давомчилари этиб тарбиялашда ёрқин истиқболларни очади.

    Феруза МУҲИДДИНОВА,

    ТДЮУ профессори, юридик фанлар доктори

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates