Ёввойи ўсимликларни олиб кириш ва олиб чиқишга онлайн рухсатнома берилади

    Уни my.gov.uz орқали олиш мумкин.

    Юртимизда экзотик ўсимликлар шинавандалари ва тадбиркорларимиз кўп. Бундай ноёб ўсимликларни хориждан олиб келиш ёки аксинча олиб чиқишда муаммо туғилмаслиги учун рухсатнома керак.

    Уни эса my.gov.uz орқали олиш мумкин.

    Хизматдан фойдаланишда тегишлилиги бўйича қуйидаги ҳужжатлардан бири илова қилинади:

    — Ёввойи ўсимликларни қонуний сотиб олишни тасдиқловчи ҳужжат;
    — Давлат экология қўмитаси органларида ботаника тўпламини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат;
    — Олди-сотти шартномаси;
    — Юк хати ҳисоб фактураси;
    — Тўплашга рухсатнома нусхаси;

    Жавоб 15 иш кунида тақдим этилади.

    Ариза Ягона портал орқали топширилганда:
    — Юридик шахслар учун – 60 000 сўм (0.2 БҲМ)
    — Жисмоний шахслар учун – 30 000 сўм (0.1 БҲМ) миқдорида давлат божи тўланади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates