Эндиликда фуқаролар онлайн ариза бериш орқали пенсия ва нафақа тўловини ортиқча овворагарчиликсиз тўхтатиб туриши мумкин.
Ушбу хизмат қуйидаги ҳолларда керак бўлиши мумкин:
Сизга вақтинчалик пенсия ёки нафақа керак бўлмаса ва уларни олишни маълум муддатга тўхтатиб туриш зарурати юзага келганида.
Мамлакат ташқарисида бўлганингиз учун маълум вақт давомида пенсия ёки нафақа тўловларини ололмасангиз.
Ҳаётингизда тўловларни вақтинчалик тўхтатиб туришни талаб қиладиган ўзгаришлар юз берса.
Мазкур хизматни олиш учун қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди!
Кўрсатилган давлат хизмати учун тўлов ундирилмайди.
Хизмат ариза топширилгандан сўнг автоматик тарзда кўрсатилади.