Жорий йилнинг 1 майидан ЙИДХП (my.gov.uz)да яна «Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш» хизмати ёқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги «2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-51-сон Фармонига мувофиқ, 2023 йил учун янги тартибда ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди.
Эндиликда субсидия ажратиш жараёнига қуйидаги ўзгаришлар киритилди:
Субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома олинган вақтдан бошлаб 4 ой ичида амал қилади, бу муддат тугаганидан сўнг қайта ариза берилиши мумкин;
Субсидия олиш учун бир календарь йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди, рад этилган аризаларга 1 декабрга қадар қайта ариза юбориш мумкин.