Йўлга қўйилган хизматлардан 30 мингдан ортиқ фуқаро фойдаланди

    30 мингдан ортиқ фуқаро Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан йўлга қўйилган хизматлардан фойдаланди.

    Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги соҳа фаолиятига оид қатор жараёнларни рақамлаштириш орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да бир нечта электрон хизматларни йўлга қўйди.

    Бугунги кунда фуқаролар ушбу портал орқали қуйидаги хизматлар учун онлайн аризалар бермоқда:

    • шаҳодатнома дубликатини олиш;
    • экстернат тартибида имтиҳон топшириш;
    • болани бир мактабдан бошқа мактабга кўчириш;
    • таълим тўғрисидаги ҳужжатлари нострификация қилиш;
    • чет эл фуқароларининг фарзандларини мактабга қабул қилиш.

    Рақамларга мурожаат қилсак, бугунги кунга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 27 651 нафар фуқаро шаҳодатнома дубликатини олган бўлиб, 4 692 нафари экстернат тартибидаги имтиҳонларга тавсия этилган.

    Шунингдек, 1577 нафар ота-оналарнинг фарзандини бошқа мактабга кўчириш, 145 нафар чет эл фуқароларининг фарзандларини мактабга қабул қилиш билан боғлиқ онлайн аризалари ижобий ечим топган. 684 нафар фуқароларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари эса нострификация қилинган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates