Ёзда Германияда сувни тежашга қарор қилинди

    Европа иссиқ ёз ва сув танқислигига тайёрланмоқда. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, бутун қитъада юқори ҳарорат қайд этилиши мумкин.

    Германиянинг айрим қисмлари иссиқ ёз кутилаётгани сабабли сувни тежашга мажбур бўлишларини айтишди.

    Хусусан, Альтмарк ва Зальцланд туманларида кундузи боғлар ва майсазорларни қудуқ суви воситасида суғориш, спорт инфратузилмаси учун сув олиш масаласида аллақачон чекловлар жорий қилинган. Саксония-Анхальт яқин келажакда чекловлар жорий этишни режалаштирмоқда.

    Шимолий Рейн-Вестфалия еридаги Эммерих шаҳрида расмийлар маҳаллий аҳолидан боғларни суғормаслик, бассейнларни тўлдирмаслик ва машиналарни ўзлари ювмасликлари сўралган.

    Берлин ҳам тежамкорликни истисно қилмайди, бироқ ҳозирча улар ҳеч қандай чекловлар жорий этишни бошламаган.

    Германия Федераль ҳукумати жорий йилнинг март ойида сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича Миллий стратегияни тасдиқлаган бўлиб, унинг мақсади аҳоли ва бизнеснинг эҳтиёжлари учун ичимлик суви таъминотини таъминлаш ҳамда ер ости сувлари ва экотизимларни муҳофаза қилишдан иборат. Шу тариқа Германия иқлим ўзгаришига мослашиш ниятида, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates