Юнусободда 9-қаватдан ўзини ташлаган йигит тирик қолди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйдан номаълум шахснинг тушиб кетгани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ изоҳ берди.

    Маълумотларга кўра, жорий йил 21 июль куни соат тахминан 01:30 ларда Юнусобод тумани 9-мавзесида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро Т.Р. 9-қаватдаги деразадан ўзини ташлаган. У кириш йўлагининг том қисмига урилган ҳолда ерга тушган.

    Оғир жароҳат олган фуқаро «бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап ўмров ва ўнг кўкрак суякларининг синиши, биринчи бел умуртқасининг 2-3 даражали компрессион синиши, 2-даражали травматик шок» ташхислари билан шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда у шифокорлар назоратида қолмоқда.

    Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, Т.Р. 2024 йил охиридан буён руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечирган ва шу сабабли психолог-шифокорлар кўригидан ўтказилган.

    Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани Ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Текширув натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates