Юридик техникум битирувчилари қаерда ишлаши мумкин?

    Раҳимжон Ҳакимов, Тошкент давлат юридик университети ректори:

    Юридик техникум битирувчиларига давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус профессионал таълимдаги йўналишлар, касблар ва мутахассисликлар бўйича малака даражаси кўрсатилган ҳолда, ўрта махсус профессионал таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

    Юридик техникумни тамомлаган ўқувчи республика миқёсида малака талабларига биноан ўрта махсус юридик маълумот зарурати мавжуд бўлган давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан:

    -Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий тузилмалари,

    - Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органлари,

    - нотариал идоралар, адвокатлик тузилмалари ва шу каби қатор идораларнинг умумий штат бирликлари сони доирасида вакант лавозимларга ишга кириш бўйича танловда белгиланган тартибда иштирок этиш мумкин.

    Юридик техникум битирувчилари эгаллаши мумкин бўлган лавозимлар сони 90 дан ортиқни ташкил этади. Ушбу лавозимлар билан Қонунчилик маълумотлари миллий базаси www.lex.uz да танишиш мумкин.

    2019/2020 ўқув йили юридик техникумларини (собиқ юридик коллежларни) 4364 нафар битирган. Шундан, 1542 нафар (35,3%) битирувчилар бандлиги таъминланган бўлиб, ишга жойлашиш бўйича энг юқори – Самарқанд вилояти юридик техникумида қайд этилган (575 нафар битирувчидан 498 нафари (86,6%) иш билан таъминланган).

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates