Юртимизда оилавий ажримларнинг умумий статистикаси қандай?

    Мамлакатимизда 4 август 2020 5890

    АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

    Брифингда бу саволга жавоб қайтарилди.

    Республикамизда жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 12 минг 810 та, ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 3 минг 151та кам оилавий ажралишлар рўйхатга олинган. Мамлакатимиздаги мавжуд оилаларнинг 0,03 фоизининг тақдири ажралиш билан якун топган.

    Юзага келган мазкур ажримлар натижасида жорий йилнинг ўзида Республика бўйича 8 минг 725 нафардан ортиқ вояга етмаган болалар ота ёки она меҳридан маҳрум бўлган.

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан жорий йилнинг шу вақтига қадар 15 минг 413 та ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг 9 минг 980 таси яъни, 60 фоизи яраштирилди. Шунингдек, 11 минг 985 та никоҳи қонуний расмийлаштирилмаган оилалар аниқланиб, уларнинг 5 минг 960 таси ёки 57,8 фоизининг никоҳи қонуний расмийлаштирилди.

    Бу кўрсаткичларни ҳудудлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, аҳоли ва оилалар сонининг кўплиги муносабати билан, энг юқори рақамлар Тошкент шаҳар ва Андижон вилоятларига тўғри келади.

    Жорий йилнинг шу кунига қадар пойтахт оилаларининг 1692 таси ажрашган, 918 та оила эса ажрим ёқасига келиб қолган. Кейинги ўринда 1498 та ажрашган оилалар билан Андижон вилояти турибди. Вилоятдаги ажрим ёқасига келиб қолган оилалар сони эса 1716 тани ташкил этмоқда.

    Ажралган оилалар сони Фарғона вилоятида 1304 та, Тошкент вилоятида 1308 та, Самарқанд вилоятида 1302 та, Наманган вилоятида 923 та, Қашқадарё вилоятида 815 та, Сурхондарё вилоятида 749 та, Бухоро вилоятида 744та, Сирдарё вилоятида529 та, Қорақалпоғистон Республикасида 513 та, Хоразм вилоятида 497 та, Жиззах вилоятида 489 та, Навоий вилоятида 447тани ташкил этади.

    Ёлғиз аёлман. Ҳозирда ногиронлик аравачасига муҳтожлигим бор. Ногиронлик аравачасини олиш учун кимга мурожаат қилишим зарур?

    Ногиронлиги аниқланган фуқаролар ўз ҳудудидаги оилавий поликлиникада рўйхатга олинади ҳамда фуқарога ногиронлик ҳақида тиббий хулоса берилади. Сиз мазкур тиббий хулоса ва бошқа зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўз ҳудудингиздаги фуқаролар йиғинига ногиронлик аравачаси олиш бўйича ариза билан мурожаат қилишингиз керак.

    Фуқаролар йиғини раиси сиз томонингиздан топширилган ҳужжатларни тегишли тартибда ўрганиб чиққач, сизга ногиронлик аравачаси ажратиш бўйича сектор раҳбари ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қилади. Шу тариқа сиз кам таъминланган оилаларда яшовчи ногиронлиги бор фуқаролар учун ажратиладиган ногиронлик аравачалари ва бошқа керакли воситаларини олиш учун белгиланган тартибда навбатга қўйиласиз.