Тошкент вилоятидаги "Анор" соғломлаштириш оромгоҳида 99 нафар россиялик болалар ўн икки нафар ҳамроҳ билан бирга ёзги таътилни ўтказади.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Россия мустақил касаба уюшмалари федерациясининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли амалга оширилди. 2024 йилда ташкил этилган ушбу шаклдаги лагерь иштирокчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан ижобий баҳоланган эди.
Бу ёз рус болалари учун қизиқарли бўлишни ваъда қилмоқда. Икки ҳафталик таътил доирасида болалар учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйлаб экскурсиялар, ижодий маҳорат дарслари, турли ўйинлар ва спорт тадбирлари, энг муҳими, ўзбекистонлик тенгдошлари билан норасмий мулоқотлар ўтказилади.
Кеча Россиялик болаларни Ўзбекистонга кузатиш маросимини ташкил этилди. Олдинда уларни очиқ ҳавода, табиат қўйнида ва анъанавий ўзбек меҳмондўстлиги муҳитида қизғин икки ҳафта кутмоқда.
Бундай ташаббуслар мамлакатлар ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Ва болаликдан бошланган дўстлик халқаро муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ёзади "Дунё" АА.









