Фильм сценарийси таниқли адиб Хайриддин Султоновнинг шу номли ҳикояси асосида яратилган. Мазкур фильм темурийзода Заҳириддиннинг туғилиши ва унга Бобур исмининг берилиши илоҳий сабаблари ҳақида. Умаршайх Мирзонинг ўғил фарзанд кўриш орзуси ва Бобур Мирзонинг дунёга келиши билан боғлиқ тарихий воқеалар фильмда бадиий тўқималар ёрдамида очиб берилади.
“Йўлбарснинг туғилиши” тарихий-бадиий фильмида Элбек Файзиев, Боир Холмирзаев, Тамара Ҳазратқулова, Маржона Ўлжаева, Маъруф Отажонов, Мадина Одилова, Далер Тимуров, Абдураҳмон Очилов каби маҳоратли актёрлар роль ижро қилмоқда.
Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Бобур Шер ўғли, постановкачи оператор Ҳасан Атабаев, иккинчи режиссёр Баҳриддин Айназаров, постановкачи рассом Саънат Кенжаев, либослар бўйича рассом Севара Зуннунова, грим устаси Галина Гейдельбах, фильм директори Файзираҳмон Усмонов.
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ахборот хизмати









