Замбия, Зимбабве ва Малави: кучли қурғоқчилик туфайли миллионлаб одамлар озиқ-овқат танқислигидан азият чекмоқда

    Замбия, Зимбабве ва Малави бутун экинларни нобуд қилган, камида 20 миллион одамни озиқ-овқатсиз қолдирган кучли қурғоқчилик туфайли миллий фалокат эълон қилди. Бу ҳақда Politico газетаси хабар берди.

    Малавида 9 миллионга яқин одам, (уларнинг ярми болалар) ёрдамга муҳтож. Замбияда ҳам 6 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда, дея хабар беради нашр.

    “Афсуски, экстремал об-ҳаво шароити (иқлим ўзгариши ва ҳароратнинг кўтарилиши) яқин йилларда Шарқий ва Жанубий Африкада одатий ҳолга айланиши кутилмоқда”, дея UNICEFнинг минтақавий директори Ева Кадиллининг сўзларидан иқтибос келтиради Politico газетаси.

    Шунингдек, UNICEF Шарқий ва Жанубий Африка экстремал об-ҳавонинг “ўзаро инқирози”ни бошдан кечираётганини айтиб, 2023 йилда Африканинг жанубий мамлакатларига таъсир қилган паст ҳаво ҳарорати ва кучли сув тошқинлари ортидан минтақа 2024 йилда иссиқлик ва қурғоқчиликка дуч келганини қўшимча қилди, деб хабар беради iz.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates