Вьетнамда юз берган кўчки оқибатида олти киши ҳалок бўлди

    Вьетнамнинг марказий Кханьхоа вилоятидаги тоғ йўлида йўловчи автобусининг кўчки остида қолиб кетиши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди ва 19 киши жароҳат олди.

    Бу ҳақда маҳаллий VnExpress янгиликлар портали хабар берди.

    Унинг хабар беришича, фожиа 16 ноябрь куни кечқурун 27C миллий автомагистралида жойлашган Хан Ле довонида содир бўлган. Кучли ёмғир довонда кўчкини келтириб чиқарди, оқибатда 32 кишини олиб кетаётган автобус унинг остида қолиб кетди. Тупроқ ва тошлар тоғ йўлининг катта қисмини тўсиб қўйди ва қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориш учун икки соатдан кўпроқ вақт сарфлашди.

    Душанба куни эрталаб воқеа жойида қутқарув ишлари давом этди. Кучли ёмғир ва кейин юз бериши мумкин бўлган кўчкилар хавфи ишларга халақит бермоқда, деб хабар берди report.az.

    Кханьхоа гидрометеорология станциясининг маълумотларига кўра, вилоятда кучли ёмғир 18 ноябргача давом этиши кутилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates