Зайнаб Дайибекова Президентга берган ваъдасининг устидан чиқди, у Олимпиадага боради

    Спорт 26 апрел 2021 2801

    Пойтахтимиздаги Гимнастикага ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида қиличбозлик бўйича Осиё-Океания лицензион мусобақаси давом этмоқда.

    Мусобақанинг иккинчи кунги баҳслари ҳамюртларимиз учун муваффақиятли бошланди. Бугун сабля йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова барча рақибаларини мағлуб этган ҳолда Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди.

    У саралаш босқичида Таиланд ва Гонгконг вакилаларидан устун келди. Олимпиада ўйинлари йўлланмаси учун кечган ҳал қилувчи баҳсда Зайнаб қозоғистонлик Айгерим Сарибай билан куч синашди ва 15:6 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

    Шу тариқа, қиличбозларимиз Токио-2020 Олимпиадасига учинчи йўлланмани қўлга киритди. Бунгача терма жамоамиз аъзоларидан Малика Ҳакимова ҳамда Шерзод Мамутов Олимпиада йўлланмасига сазовор бўлишган эди.

    Дарвоқе, З.Дайибекова саблячи қизларимиз орасида Олимпиада иштирокчисига айланган илк қиличбозимиз сифатида тарихга кирадиган бўлди.

    Ёдингизда бўлса, 2017 йили давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида бўлганида, Зайнаб билан ҳам учрашганди. Ўшанда истеъдодли қизимиз Президентга Токио Олимпиадасига йўлланма олишини ваъда қилганди. Кўриб турибмизки, Зайнаб ваъдасининг устидан чиқди. Буёғига ундан Токио-2020да ҳам ёрқин ғалабалар кутиб қоламиз.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates