Зилзилада зарарланди дейилаётган кўп қаватли уй бўйича расмий муносабат билдирилди

    Буюртмачи томонидан суд органларига етказилган зарарни қоплаш мақсадида даъво аризаси киритилган.

    Ижтимоий тармоқларда куни кеча зилзила оқибатида Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли биноларнинг бирида фасад қисмига зарар етказилгани юзасидан видео тарқатилди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат берди.

    Aйтилишича, вазирлик ахборот хизмати томонидан қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспексиясига тегишли сўров юборилган. Маълум бўлишича, Яшнобод туманида қад ростлаган “First developing group” МЧЖ га тегишли объектларнинг бирига ғишт ишлаб чиқарувчи “Stone brick” МЧЖ томонидан сифатсиз ғишт маҳсулотлари етказиб берилиши натижасида мазкур ҳолат юзага келган. Aйни кунда буюртмачи томонидан суд органларига етказилган зарарни қоплаш мақсадида даъво аризаси киритилган. Бинонинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари апрель ойида тўлиқ якунланиши белгилаб олинган.

    Шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 1298 ишонч рақамига айни кунларда зилзила оқибатида вайрон бўлган ёки зарар етказилган бинолар ҳақида мурожаат келиб тушмагани маълум қилинади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates