Зимбабведа динозаврнинг янги тури топилди

    Зимбабведа сўнгги триас даврига оид динозаврларнинг янги тури топилди. Қолдиқлар Кариба кўли қирғоғида аниқланган.

    Тур Musankwa sanyatiensis деб номланди. Бу ушбу мамлакатда топилган тўртинчи динозавр ва Ўрта Замбези ҳавзасидан сўнгги 50 йил ичида топилган биринчи динозаврдир.

    Динозавр қолдиқлари ажратиб олинган жинслар тахминан 210 миллион йил олдин ҳосил бўлган. Олимлар фақат битта орқа оёқ суякларини топишди. Топилманинг чекланган миқдорига қарамай, суяклар ўзига хос хусусиятларга эга эканини ва ўша пайтда яшаган бошқа динозаврларнинг суякларидан фарқ қилишини кўрсатди.

    Musankwa sanyatiensis сўнгги триас даврида кенг тарқалган узун бўйинли, икки оёқли динозаврлар бўлган завроподоморф гуруҳига мансуб. У ўтхўр бўлиб, оғирлиги тахминан 390 тоннани ташкил этган ва ўз даврининг энг катта турларидан бири бўлган.

    Кечки триас даврига оид динозавр қолдиқлари олимларга тахминан 200 миллион йил аввал Ерда биологик хилма-хиллигини кескин ўзгартирган турларнинг оммавий йўқ бўлиб кетиш сабабларига ойдинлик киритиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates