Фискал Институт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институтни ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4879-сон қарорига мувофиқ ўзини ўзи молиялаштириш шаклидаги давлат олий таълим муассасаси сифатида ташкил этилган.
— Президентимиз раислигида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида кейинги йилларда солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича аниқ чоралар кўрилиши натижасида бизнес ихтиёрида 2019 йилда 12 триллион сўм қолгани, 2020 йилда яна 11 триллион сўм маблағ қолиши кутилаётгани қайд этилди.
Жорий йилининг 5 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 359-сонли қарори қабул қилинди.