Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур автобусни мактаб жамоасига тантанали топшириб, ўқувчиларга эзгу тилакларини билдирди.
Япония пойтахтидаги Миллий санъат саройида жорий йил 23 январь -2 февраль кунлари бўлиб ўтаётган «Санъат - чегара ошиб» номли расмлар кўргазмасида Ўзбекистон болалари расмлари бурчаги ташкил этилди.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Президент ҳамда ижод мактабларига 2024/2025-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 июндан бошланишини эълон қилди.
“Ижод мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-147-сон, 01.04.2024 й.) қабул қилинди.
Эзгу ташаббуслар билан чиқаётган, Ижод мактабини битириб, олий таълим даргоҳларида ўқиётган бир қатор талабалардан иборат “Қанот” қизлар ҳаракатининг хайрли ишлари ижтимоий тармоқларда эълон қилинди ва кўпчиликни қувонтирди.
Президент таълим муассасалари Агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлди.
“Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5188-сон, 19.07.2021 й.) қабул қилинди.
Президент мактаблари иқтидорли ёшларни танлаб олишнинг, уларнинг билим олиш ва тарбиялашга қаратилган яхлит бир тизимига айланиши лозим.