Халқаро эътирофга лойиқ қадриятлар

    Таълим 23 ноябр 2021 2507

    Президент таълим муассасалари Агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлди.

    Ижод мактаби ўқувчилари билан дилдан суҳбатлашиб, уларнинг ўқишлари ва ижоддаги ютуқлари билан танишди.

    – Сизлар бизнинг ишончимиз, келажагимизсизлар. Президентимизнинг сизларга бўлган эътиборларидан руҳланиб, ижод ва ўқишда эришаётган ютуқларингиздан хурсандман. Сизларнинг ҳар бир ижод намунангизни ўқиб бораман, – дея самимий фикрларини билдирди Ҳилола Умарова.

    Агентлик раҳбари билан келган азиз меҳмон Массачусетс Технология институти директори Вижай Кумар ёш ижодкорларнинг меҳмонларни қизғин кутиб олишларидан беҳад мамнунлик туйди. Ўзбек, рус ва инглиз тилида айтилган табриклар, ўқувчиларнинг ўз ижод намуналаридан ҳамда таниқли шоирларнинг шеърларидан ифодали ёд ўқишларидан, дилрабо рақслардан завқланиб, дилидагиларни баён этди.

    – Мен бу ёш истеъдод эгаларини кўриб жуда ҳайратландим. Турли тилларда айтган шеърлари, жозибадор рақслари таҳсинга лойиқ. Мени бу ерда мана шундай кўтаринки кайфиятда кутиб олишади деб ўйламагандим, – деди Вижай Кумар.

    Хорижлик меҳмон ўқувчилар учун яратилган шароитлар – ўқув ва лаборатория хоналари, ёрқин истеъдод соҳибаси Ҳалима Худойбердиева музейи, қишки боғ, тўгарак хоналари билан танишди. Ўқувчилар билан инглиз тилида мулоқот қилди ва уларнинг билими, иқтидори юқори эканлигини таъкидлади.

    Моҳидил Зияева,

    Ҳалима Худойбердиева номидаги

    ижод мактаби ўқитувчиси

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates