Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабига замонавий автобус совға қилинди

    Таълим 8 май 2025 1045

    Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур автобусни мактаб жамоасига тантанали топшириб, ўқувчиларга эзгу тилакларини билдирди.

    Қайд этилишича, Марғилонда 2024 йил октябрь ойида бўлиб ўтган “Ҳоким ва ёшлар“ учрашувида Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби жамоаси вилоят раҳбарига замонавий автобус ажратиш таклифини билдирган эди. Мазкур таклиф инобатга олиниб, Ижод мактабига замонавий автобус олиб берилди.

    Маросимда иштирок этган мактаб жамоаси ва ўқувчилар бу ғамхўрлик ва эътибор учун миннатдорлик билдириб, давлатимиз раҳбари томонидан билдирилаётган ишончга муносиб жавоб беришга тайёр эканликларини таъкидладилар. Улар мактабнинг эришган ютуқлари ҳақида маълумот бериб, келгусида янада катта муваффақиятларга эришишга ҳаракат қилишларини маълум қилдилар.

    Вилоят раҳбари ўқувчиларни аждодларга муносиб, билимли, зукко ва ўз иқтидорини ривожлантиришга қодир ўғил-қизлар бўлиб камол топишларида омад ва зафарлар тилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates